Узбек O'zbek
Кокоринга «Зенит» таркибида ўйнашга рухсат берилмади
Жума, 20 Сентябр
4953

«Зенит»нинг қамоқдан озод этилган ҳужумчиси Александр Кокорин Россия Футбол Иттифоқи томонидан рўйхатдан ўтказилмади.

Энди у фақат январь ойида, трансфер ойнаси очилганда катта футболга қайтиши мумкин бўлади.

РФИ ўз қарорини трансфер ойнаси ёпилгани ва футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни тўхтагани, шунингдек, Кокориннинг истисно тариқасида рўйхатдан ўтказилиши бошқа клубларнинг манфаатига нисбатан чеклаш деб қаралиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин 2018 йил 8 октябрь куни Москва марказида 2та муштлашувда иштирок этгани учун 1 йилу 6 ой қамоқ жазосига маҳкум қилинган, аммо 17 сентябрь куни муддатидан олдин озодликка чиқарилган эди.

Кокориннинг «Зенит» билан имзолаган шартномаси шу йилнинг ёзида ниҳоясига етди. Қамоқдан озод этилгач жамоа у билан мавсум охирига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз