Узбек O'zbek
Европа Лигасида 1-турнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар маълум қилинди
Жума, 20 Сентябр
1718

УЕФА Европа Лигаси 1-турининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодларни эълон қилди. Булар – Букайо Сака («Арсенал»), Клаудиу Кешерю («Лудогорец»), Николо Дзаньоло («Рома») ва Кевин Буа («Базель»)

«Арсенал» ҳужумчиси Букайо Сака «Айнтрахт»га қарши ўйинда (3:0) 1та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

«Лудогорец» ҳужумчиси Кладиу Кешерю «ЦСКА» билан ўйинда (5:1) хет-трикка эришди.

«Рома» яримҳимоячиси Николо Дзаньоло «Истанбул»га қарши баҳсда (4:0) гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

«Базель» яримҳимоячиси Кевин Буа «Краснодар»га қарши ўйинда (5:0) дубл қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз