Узбек O'zbek
Эмери: «Ўйин қийин бўлишини билар эдик»
Жума, 20 Сентябр
1513

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигасининг 1-туридан ўрин олган «Айнтрахт»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин қийин бўлишини билар эдик. Улар ўз майдонларида жуда кучли ўйнашади. Рақиб ҳужумкор футболчиларга эга ва биз ҳимояда кўп ишларни бажаришимиз керак эди, баъзан эса орқага чекинишимиз керак эди. Биз буни амалга оширдик. Ёш футболчиларимиз вазиятлар яратиш ва таржибали ўйинчилар бирга майдонда бўлиш имкониятига эга бўлишди. Улар бугун жуда яхши ўйнашди. Бу – бизнинг йўлимиз.

Букайо Сака муваффақиятли ўйнади ва киритган тўпи туфайли ўзига бўлган ишончни оширди, у ўйинни жуда яхши яхши якунлади. Шунингдек, Смит-Роу ҳақида ҳам айтиш мумин, у жароҳатдан тузалиб, ушбу мавсумда биринчи бор ўйнади. Уиллок бироз секинроқ бошлади, аммо аста-секин ўзини яхши ҳис қилди ва яхши ўйин намойиш этди. Торрейра ҳам жуда кўп ҳаракат қилди. Хуллас, барча хурсанд бўлиши мумкин», – деб Эмерининг сўзларини келтиради Football London.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз