Узбек O'zbek
Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатида нокаутга учратган рақибини кўргани борди (видео)
Жума, 20 Сентябр
10676

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов Екатеринбургда ўтаётган жаҳон чемпионатининг чорак финалидаги рақиби – америкалик Ричард Торреснинг ҳолидан хабар олгани борди.

Чоршанба кунги жангда Жалолов Торресни илк раунддаёқ нокаутга учратган, рингдан замбилда олиб чиқилган АҚШлик боксчи касалхонага олиб кетилган эди.

«Бизнинг рақиблигимиз фақат рингда. Ҳаётда биз ака-укамиз, бир мақсад сари йўлда дўстмиз.

Аллоҳга шукур, соғлиғи жойида», – деб изоҳ ёзиб қолдирди Жалолов Instagram саҳифасида.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Bizning raqibligimiz faqat ringda, hayotda biz aka ukamiz, bir maqsad sari yo’lda do’stmiz. Allohga shukur sog’lig’i joyida!🇺🇿🤝🇺🇸———————————————————————We are rivals only in the ring. In life, we are brothers in sports, companions on the way to one goal!!! @theerichardtorrez 🇺🇿🤝🇺🇸

A post shared by Bakhodir Jalolov (@bakhodirdjalolov) on

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир бугун Тошкент вақти билан соат 20:45да финал йўлланмаси учун россиялик Максим Бабанинга қарши рингга чиқади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз