Узбек O'zbek
Зиданни ишдан бўшатиш «Реал»га жуда қимматга тушади
Пайшанба, 19 Сентябр
16212

«Реал» агар Зинедин Зиданни ишдан бўшатишга қарор қилса, жуда катта миқдорда товон пули тўлашига тўғри келди.

Sport.es нашри маълумотига кўра, бундай қарор мадридликларга 80 миллион еврога айланиши мумкин.

Маълумот учун, француз мураббийнинг шартномасига кўра унинг йиллик маоши миқдори 13 миллион еврога тенг, шартнома эса 2022 йил ёзига қадар тузилган.

Агар у истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини клубнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо эгаллаши мумкин.

«Реал» Испания чемпионатининг янги мавсуми стартини кутилганидек бошлай олмади, жамоа 4 турда 8 очко жамғарди (2 ғалаба ва 2 дуранг) ҳамда ҳозирда турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини эса жамоа Парижда «ПСЖ»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш билан бошлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз