Узбек O'zbek
Сульшер: «Гринвуд – мендан яхшироқ ҳужумчи»
Пайшанба, 19 Сентябр
1907

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни мақтади.

«Ҳужумчилар ҳеч қачон голга чанқоқликни йўқотмасликлари керак.

Гринвуд – мен кўрган футболчилар ичида энг яхши ҳужумни якунловчи. Унинг ҳужумларга нуқта қўйиши одатийдек туюлади, аммо бу ҳеч қачон осон бўлмайди. Доимий машғулотлар билан ҳамма нарсага эришилади. Сиз керакли жойда бўлишингиз ва тўпни қандай йўллашни билишингиз керак. 

У ҳар бир вазиятда ўзини яхши кўрсатмоқда. Унинг техникаси ажойибдир. Албатта, Гринвуд мендан яхшироқдир», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз