Узбек O'zbek
Рио Фердинанд: «Кейннинг ўрнида бўлсам, «Тоттенҳэм»дан кетардим»
Пайшанба, 19 Сентябр
2750

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейнга жамоасини ўзгартиришни маслаҳат берди.

«Агар сиз ўзингизни Ҳарри Кейннинг ўрнига қўйсангиз, «кетаман» деб айтасиз.

Ростини айтсам, Кейннинг ўрнида бўлганимда «Тоттенҳэм»дан кетардим. У кейинги мавсумда жароҳат олиши мумкин, формасини йўқотиши мумкин.

У фаолиятининг катта қисмини шу клубда ўтказди ва ҳеч нарса юта олишмади. Тўғри, улар бир неча бор Премьер-лигани ва Чемпионлар Лигасини ютишга яқин келдилар. Аммо бу етарли эмас.

Мен Эриксеннинг жамоадан кетмоқчи ва совринлар ютишни хоҳлаётганини ҳам тўғри тушунаман», – деб Фердинанднинг сўзларини келтиради BT Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз