Узбек O'zbek
Рио Фердинанд: «Азардан хавотирдаман. У «Реал»га нотўғри вақтда келиб қолмадимикан?»
Пайшанба, 19 Сентябр
5532

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда телевидениеда эксперт бўлиб ишлаётган Рио Фердинанд ҳужумчи Эден Азарнинг «Челси»дан «Реал»га ўтгани борасида фикр билдирди.

«Реал»дек катта клубга ўтар экансан, мунтазам равишда тўп ошириладиган футболчи бўлиш ҳуқуқига эришишинг керак.  Азар машғулот ўйинлари ва расмий баҳсларда салоҳиятини кўрсатиши керак.

Эдендан хавотирдаман. У «Реал»га нотўғри вақтда келиб қолмадимикан, деб қўрқяпман. Бу жамоанинг ёши ўтиб боряпти, улар чўққига чиқадиган йўлда эмаслар, ўйинчиларда ҳозирча учқун кўринмаяпти. Бу Азарга ҳам таъсир кўрсатади. Бу таъсирнинг узоқ давом этиши яхши эмас», – деган Фердинанднинг сўзларини келтирмоқда Goal, BT Sport`га иқтибос келтирган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар» Эденни шу ёзда «кўклар»дан 100 млн еврога сотиб олишган эди. Бу миқдор қўшимча тўловлар ҳисобига 146,1 млн еврога ҳам етиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз