Узбек O'zbek
«Реал»нинг 578та ўйинга чўзилган сериясига нуқта қўйилди
Пайшанба, 19 Сентябр
6679

«Реал» аъзолари кеча сўнгги 10 йил ичида илк марта расмий ўйинда бирор марта рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

MisterChip`нинг ёзишича, «қироллик клуби»нинг охирги 578а ўйинида бундай ҳолат кузатилмаган эди.

Жамоа ЕЧЛ илк турида «ПСЖ» меҳмони бўлиб, Кейлор Навас дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба бермай, 0:3 ҳисобида ютқазди.

Қўшимча қилиш жоиз, «Реал» ЕЧЛнинг Серхио Рамос қатнашмаган қаторасига 5-ўйинида ҳам мағлубиятга учради.

Бунга қадар клуб жамоа сардорисиз ўйнаб «Аякс», «Ювентус» ва икки марта ЦСКАга мағлуб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз