Узбек O'zbek
Ҳиддинк Хитой олимпия терма жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди
Пайшанба, 19 Сентябр
1530

Нидерландиялик мутахассис Гуус Ҳиддинк Хитой олимпия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Fox Sports Asia хабар бермоқда.

Хитой ОТЖ 8 сентябрь куни Вьетнам олимпиячилари билан ўз майдонида ўртоқлик ўйини ўтказиб, 0:2 ҳисобида ютқазган эди.

Жамоа 2020 йил январида Таиландда ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида қатнашади. Мусобақа саралашида Ҳиддинк шогирдлари яхшироқ тўплар нисбатига эга бўлгани боис улар билан тенг 7 очко тўплаган Малайзиядан устун келиб, финал босқичига чиқишганди.

Хитойликлар U-23 тоифа қитъа биринчиликларида уч марта қатнашган бўлиб, бирор марта гуруҳдан чиқа олмаган. Эслатиб ўтамиз, Таиланддаги чемпионатда Лондон Олимпиадаси йўлланмаси ҳам ўйналади.

Гуус Ҳиддинк Хитой ОТЖ бош мураббийи лавозимига бир йил олдин – 2018 йил сентябрида тайинланган эди. Тайинлов вақтида у кейинчалик мамлакат миллий жамоаси бошқарувини Марчелло Липпидан қабул қилиб олиши мумкинлиги айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз