Узбек O'zbek
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 88-ўринга тушди, Фаластин юзликка яқинлашди
Пайшанба, 19 Сентябр
2250

ФИФА 2019 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ЖЧ-2022 саралашини Фаластинга қарши мағлубият билан бошлаган Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 4 поғона пастлаб 88-ўринга жойлашди.

Саралаш ўйинида Ўзбекистонни мағлуб этган Фаластин эса рейтингда 1 поғона юқорилаб, 101-ўринга чиқиб олди. Ўзбекистон Осиё жамоалари ичида рейтингда 12-ўринда турибди.

Қайд этиш керак, Эктор Купер бошқарувидаги жамоа шу йил июнда 13 ой ичида илк марта Осиё миқёсида ўнликка қўшилган, июль ойидаги рейтингда ҳам ўнинчи ўрнини сақлаб қолганди. Август ойида эса ФИФА терма жамоалар рейтингини эълон қилмайди.

ЖЧ саралашини ғалаба билан бошлаган Сурия 2 поғона юқорилаб Ўзбекистонни ортда қолдирди ва 85-ўринга жойлашди. Осиё жамоалари орасида ҳамон Эрон рейтингда етакчилик қилмоқда. Марк Вильмотс жамоаси дунё рейтингида 23-ўринда бормоқда.

Дунё рейтингини ҳамон Бельгия миллий жамоаси бошқармоқда. Кейинги ўринларда Франция, Бразилия, Англия, Португалия ва Уругвай эгаллаган. Кучли ўнликни Аргентина якунлаб берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз