Узбек O'zbek
ЕЧЛдаги дебютида ҳет-трик қилган ёш ҳужумчига гранд клуб қизиқиш билдирмоқда
Пайшанба, 19 Сентябр
7534

«Зальцбург» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Барселона» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Каталонияликлар клуби ушбу 19 ёшли норвегиялик футболчини таркибига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонлар клуби скаутлари ушбу футболчини 2019 йилги ёшлар чемпионати вақтида кузатишни бошлаганди. Ўша турнирда Ҳоланд Ҳондурас терма жамоаси дарвозасига 9та гол йўллаган ва якунда турнир тўпурарига айланганди.

Ҳоланд 18 сентябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида «Генк» клубига қарши ўйинда (6:2) дебют қилди ва ҳет-трик муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз