Узбек O'zbek
Де Йонг «ValverdeOut» ҳештегли комментга лайк босди
Пайшанба, 19 Сентябр
5064

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг Инстаграмда жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг истеъфоси сўралган изоҳга лайк босди.

Кўп ўтмай, у белгини олиб ташлаган, аммо айни ҳолат акс этган скриншот интернетга тарқалиб бўлган эди.

The Sun`нинг ёзишича, воқеа «Боруссия Дортмунд» билан ўйиндан кейин рўй берган. Учрашувда жамоа дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг маҳорати эвазига 1:1 ҳисобига эришган эди.

Маълум қилинишича, де Йонг клуб расмий аккаунтида шу ўйиндан олинган суратлардан бири остида қолдирилган «ValverdeOut» ҳештегли изоҳга лайк босган.

Маълумот учун, 22 ёшли хавбек «кўк-анорранглилар»нинг бу мавсумдаги барча 5та ўйинида қатнашиб, биттадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз