Узбек O'zbek
«Барселона» Чемпионлар Лигаси рекордчисини кузатмоқда
Пайшанба, 19 Сентябр
262

«Барселона» клуби «Зальцбург»нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд хизматига қизиқиш билдирмоқда.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар 19 ёшли футболчини ёзда, Польшада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ўйинлардан бирида 9та гол урганидан сўнг кўз остига олиб қўйишган эди. 

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган «Генк» (6:2) клубига қарши ўйинда Холанд ҳет-трикка эришиб, дебют ўйинининг 1-бўлимида учта гол урган илк футболчи бўлди. 

Холанд 2019 йил январь ойидан бери «Зальцбург» шарафини ҳимоя қилмоқда. У жами 14та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз