Узбек O'zbek
Ансу Фати Португалия ва Испания терма жамоаларидан бирини танлади
Пайшанба, 19 Сентябр
14313

«Барселона» яримҳимоячиси Ансу Фати 20 сентябрь куни Испания фуқаролигини олади, деб хабар берди AS.

«16 ёшли хавбекка фуқароликни тақдим этиш жараёни тезлаштирилган тартибда кетмоқда, боиси уни 17 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Испания термаси таркибида рўйхатдан ўтказишмоқчи», дейилади хабарда.

Африка ғарбидаги Гвинея-Бисау республикасида туғилган Фати Португалия терма жамоасини ҳам танлаши мумкин эди, аммо у «қизил фурия» сафида ўйнашни афзал билди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ансу Ла Лига тарихида бир ўйинда ҳам гол уриб, ҳам голли пас узатган энг ёш футболчи бўлган, ЕЧЛда эса «Барселона» таркибида ўйнаган энг ёш ўйинчига айланган эди. 

Маълумот учун, ЖЧ U-17 26 октябрь куни Бразилияда старт олади. Унда испаниялик ўсмирлар Аргентина, Тожикистон ва Камерун термалари билан бир гуруҳда кураш олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз