Узбек O'zbek
2019 йилги «Олтин тўп» соҳиби қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Пайшанба, 19 Сентябр
10069

France Football «Олтин тўп» мукофотига номзодлар рўйхатини 21 октябрь куни эълон қилади.

Нашрнинг хабар беришича, тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Париждаги Шатле театрида бўлиб ўтади. Унда «Челси»нинг собиқ етакчиларидан бири Дидье Дрогба қатнашади.

Футбол оламидаги энг нуфузли шахсий мукофот билан бирга 2 декабрда аёллар футболидаги «Олтин тўп», 21 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчи соврини ва жаҳоннинг энг яхши дарвозабонини тақдирлаш учун янги таъсис этилган Лев Яшин номидаги мукофот ҳам ўз эгаларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда «Олтин тўп» «Реал» яримҳимоячиси Лука Модричга берилган эди. Ундан олдин эса 10 йил давомида португалиялик Криштиану Роналду ва аргентиналик Лионель Мессига 5 мартадан бериб келинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз