Узбек O'zbek
Видео: Маунт ўйинни охиригача давом эттира олмади. Ҳакам фол учун сариқ карточка бериш билан кифояланди
Чоршанба, 18 Сентябр
3207

«Челси» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида «Валенсия»ни қабул қилди.

Майдон эгалари яримҳимоячиси Мэйсон Маунт ўйиннинг дастлабки қисмида жароҳат олди. Рақиб футболчиси Френсис Коклен унинг болдир қисмига зарба берди, ўйинни бошқарган туркиялик ҳакам Жунайт Чақир эса фол учун сариқ карточка кўрсатиш билан кифояланди.

20 ёшли футболчи тиббий ёрдамдан кейин яна бир неча дақиқа майдонда қолиб, ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилди, аммо у 16-дақиқада алмаштирилди, унинг ўрнига Педро ўйинни давом эттирди.

АПЛ стартида муваффақиятли ўйин кўрсатган 20 ёшли Маунт (5 ўйинда 3 гола) бу оқшом ЕЧЛда дебют қилганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз