Узбек O'zbek
Ван Дейк «Ливерпуль» билан шартномасини узайтираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Чоршанба, 18 Сентябр
3214

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк клуб билан битимини узайтириш бўйича келишиб олгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Бу борада ҳозир ҳеч нарса қилмаяпмиз. Бу каби нарсалар менга боғлиқ эмас. ОАВда гўёки янги шартнома бўйича клуб билан келишиб олганим ҳақидаги хабарларни кўрдим. Лекин ҳозир ҳатто музокара ҳам ўтказмаяпман.

Ҳозир бор эътиборимни фақатгина олдиндаги ўйинларга қаратмоқчиман. Келажакда нима бўлади, кўрамиз», – деган ван Дейкнинг сўзларини келтирди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин клуб ва футболчи 6 йиллик янги шартнома борасида келишувга эришгани, шу асосда ҳимоячининг маоши ҳафтасига 220 минг фунтга етиши ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳозирда унга ҳафтасига 150 минг фунт иш ҳақи тўланади.

Аввалроқ келаси йил ёзда «Барселона» ва «Реал» клублари Виржил учун курашга киришмоқчи экани маълум қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз