Узбек O'zbek
Роналду: «Мессидан устун бўлишим учун 6-8та «Олтин тўп» ютишим керак»
Чоршанба, 18 Сентябр
9166

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду журналист Пирс Морган билан интервьюсида «Барселона» етакчиси Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

«УЕФА маросимида у билан гаплашганимиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Биз дўст эмасмиз, лекин мана 15 йилдан буён рақобатлашяпмиз. Муносабатларимиз яхши.

Биламан, у мени янада яхшироқ футболчи бўлишга ундайди, мен ҳам унга туртки бериб тураман», – деди Роналду.

«Сиз қарши ўйнашингизга тўғри келган футболчилар ичида у энг яхшисими?» деган саволга Криштиану: «Ҳа, албатта» деб жавоб берди.

Шу билан бирга, португалиялик ўзини аргентиналик ҳамкасбидан кўра кўпроқ «Олтин тўп»га лойиқ деб ҳисоблашигини ҳам айтиб ўтди. Ҳар икки футболчи мазкур нуфузли мукофотни ҳозиргача беш мартадан қўлга киритган.

«Месси футбол тарихидаги энг ёрқин шахслардан. Мен ундан юқорироқ туришим учун 6та ё 7та ёки 8та «Олтин тўп» олишим керак. Шундай бўлишини хоҳлардим. Менимча, бунга лойиқман», – деб таъкидлади 7-рақам эгаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу интервью давомида Роналду марҳум отасининг илгари кўрмаган видеосини томоша қилиб, йиғлаб юборгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз