Узбек O'zbek
Нойер Германия миллий жамоасини тарк этиш ҳақида ўйламоқда
Чоршанба, 18 Сентябр
1576

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.

Sport Bild хабарига кўра, посбон Евро-2020 мусобақасидан сўнг «Бундестим»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

33 ёшли Нойер Германия миллий жамоасида 2009 йилдан бери тўп тепмоқда ва 87та ўйинда майдонга тушиб, 73та гол ўтказиб юборган.

Аввалроқ «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген Германия миллий жамоасида биринчи рақамли посбон бўлишга муносиб экани ҳақида гапирган ва бу можарони келтириб чиқарган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз