Узбек O'zbek
Лэмпард бир «кўрсаткич» орқали «Челси» тарихига кирди
Чоршанба, 18 Сентябр
5563

«Челси» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида «Валенсия»га мағлуб бўлди (0:1).

Ушбу мағлубият орқали «кўклар» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Лондон клуби тарихига кирди. Яъни ҳозиргача «Челси»да ишлаган бирор мураббий Чемпионлар Лигасидаги дебютини мағлубият билан бошламаган эди. «Аристократлар»да ишлаган аввалги 10та мураббий дебютини ғалаба билан, Жанлука Виалли 1999 йили «Милан»га қарши ўйинда дуранг билан бошлаган эди. 

 41 ёшли англиялик мутахассис «Челси»ни июль ойидан бери бошқармоқда. Унгача «Дерби» жамоасига бош мураббийлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз