Узбек O'zbek
Клопп Италиядан қаторасига 5-марта мағлубият билан қайтди
Чоршанба, 18 Сентябр
1938

«Ливерпуль» ЕЧЛнинг илк турида «Наполи» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ютқазди.

Opta`нинг эслатишича, бу – «қизиллар» устози Юрген Клопп учун итальян жамоаларига қарши сафардаги ўйинларда қабул қилинган кетма-кет бешинчи мағлубият бўлди.

Клопп охирги марта Италияда 2008 йилда ғалабага эришган, ўшанда унинг қўл остидаги «Боруссия Д» «Удинезе»дан 2:0 ҳисобида устун келган эди.

Бундан олдин «Ливерпуль» амалдаги чемпион сифатида ЕЧЛни мағлубият билан бошлаган иккинчи клубга айлангани маълум қилинган эди.

Бунгача бундай натижани  «Милан» 1994/95 йилги мавсумда қайд этган, ўшанда «россонери» «Аякс»га ютқазган (0:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз