Узбек O'zbek
Гвардиола Украинадан уй сотиб олганини айтиб ҳазиллашди
Чоршанба, 18 Сентябр
3156

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1-тури доирасида Донецкда «Шахтёр»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирар экан, фаолияти давомида Украинага кўп марта келишига тўғри келгани ҳақида гапириб ўтди.

«Шахтёр»га қарши бунчалик кўп ўйин ўтказишдан тўйиб кетмадимми? Ҳа, бу ердан ҳатто квартира ҳам сотиб олганман! «Шахтёр»га кўп марта тўқнаш келганман: «Барселона» билан, «Бавария» билан ва энди «Манчестер Сити»да.

Бу ерга деярли ҳар мавсумда келаман. Ўрганиб ҳам қолдим ва бу менга жуда ёқади.

«Шахтёр»га қарши ўйнаш ҳар гал қизиқарли ва барча ўйинлар бир-бирига ўхшаш тарзда кечади. Луческонинг жамоаси билан баҳслашиш қийин бўлганди. Эсимда, биринчи ўйинимиз жуда қийин кечган ва адашмасам, охирги дақиқада гол уриб ғалаба қозона олгандик.

«Шахтёр»да ўйнаган жуда зўр ўйинчиларни эслайман. Срна, Виллиан – булар жуда ажойиб футболчилар. Фонсека келганида ҳам жамоа ташкилий томондан зўр ўйнарди – чизиқлар ўртасида бўшлиқлар бўлмасди. Шунга қарамай, ўтган мавсумда анча осон ғалаба қозонгандик. Мен «Шахтёр»ни жуда ҳурмат қиламан», – деган Гвардиоланинг сўзларини келтирди украин клуби расмий сайти.

«Шахтёр» – «Сити» учрашуви бугун оқшом, Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз