Узбек O'zbek
Венгер Россия клубини бошқариши мумкин
Сешанба, 17 Сентябр
3332

Москванинг «Спартак» клуби франциялик мураббий Арсен Венгерга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Россия оммавий ахборот воситалари.

Хабар берилишича, Москва клубининг бош директори Томас Цорн Венгер билан учрашиш ва музокаралар олиб борис учун Лондонга учиб кетган.

«Қизил-оқлар» жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли бош мураббий Олег Кононовни истеъфога чиқариш кутилмоқда.

60 ёшли Арсен Венгер «Арсенал»даги 22 йиллик фаолиятдан сўнг, 2018 йилдан бери ишсиз ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз