Узбек O'zbek
«Валенсия» бош мураббийи «Челси»га қарши ўйин ҳақида гапирди
Сешанба, 17 Сентябр
2330

«Валенсия» бош мураббийи Альберт Селадес Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган  «Челси» билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.

«Жамоадаги муҳит жуда яхши. Европанинг энг яхши турнири учун ортиқча мотивация керак эмас. Ҳамма ўйнашни, бу атмосферани ҳис қилишни, бошланғич таркибда майдонга чиқишни истайди. Ҳеч ким четда қолишни хоҳламайди ва бу энг муҳими.

«Челси» – ажойиб жамоа, уларда яхши футболчилар йиғилган. Бу қийин ўйин, аммо айни пайтда қизиқ ҳам. Рақиб бизга кўп муаммоларни келтириб чиқаришига шубҳа йўқ. Биз ушбу ўйинга пухта тайёрланяпмиз ва яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз», –деб Селадеснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз