Узбек O'zbek
Спаллетти Франция клубини бошқариши мумкин
Сешанба, 17 Сентябр
1154

«Монако» италиялик мутахассис Лучано Спаллеттига қизиқмоқда, деб таъкидлайди Calciomercato.

Манбанинг хабарига кўра, монегаскликлар раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли бош мураббий Леонарду Жардимни истеъфога чиқаришни ўйламоқда. Португалиялик мураббий ўрнига номзод сифатида Спаллетти кўрилмоқда.

60 ёшли Спаллетти ўтган мавсум якунида «Интер» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди. Унинг «Интер» билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жардим «Монако»дан ўтган мавсум ҳам ишдан бўшатилган, сўнг унинг ўрнини Тьерри Анри эгаллаганди. Лекин бир неча ойдан сўнг натижалар яхши томонга ўзгармагач, яна ишга қайтарилганди.

«Монако» 5-турдан сўнг Франция чемпионатида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз