Узбек O'zbek
«Ростов» иродали ғалабага эришди, Шомуродов 77 дақиқа ўйнади
Сешанба, 17 Сентябр
5655

Россия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган сўннги ўйинда «Ростов» ўз уйида «Ахмат»ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди. Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очганига қарамай, иккинчи бўлимда Байрамян ва Норманннинг голлари мезбонларга навбатдаги 3 очкони келтирди.

Ушубу ғалабадан сўнг «Ростов» очколари сонини 20тага етказиб олди ва худди шунча очко тўплаган «Краснодар» ва «Зенит» билан бирга пешқадамлик қилмоқда.

РПЛ, 9-тур

Ростов – Ахмат 2:1

Голлар: Байрамян (54), Норманн (64) – Роши (19, пенальти).
Ростов: Бабурин, Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Козлов, Байрамян (Глебов, 82), Попов, Ионов (Долгов, 90), Норманн, Еременко, Шомуродов (Саплинов, 77).
Ахмат: Гудиев, Анхель, Уциев, Мусалов, Семенов, Роши, Швец, Иванов, Глушаков (Понсе, 80), Митришев (Бериша, 66), Исмаэл.
Огоҳлантириш: Саплинов (85).
Четлатиш: Швец (62).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз