Узбек O'zbek
«Реал» Мбаппе трансферини келишиб олди
Сешанба, 17 Сентябр
13971

«Реал» клуби келаси йил ёзида «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолайди.

El Chiringuito хабарига кўра, мадридликлар франциялик иқтидор учун жами 225 миллион евро тўлайдилар. Яна 50 миллион евро бонуслар кўринишида бўлади. Натижада Мбаппенинг трансфери тарихдаги энг қиммати бўлади.

Қайд қилиш жоизки, «Реал» футболчининг трансфер қийматини бир неча йиллар давомида тўлайди. 35 миллион евро миқдоридаги дастлабки қисми 2020 йил ёзида ўтказиб берилади.

Бу мавсумда 20 ёшли Мбаппе «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 4та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз