Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Шанхай СИПГ» чоракфиналда тўхтади
Сешанба, 17 Сентябр
4290

Осиё Чемпионлар Лигасида чоракфиналнинг жавоб ўйинлари давом этмоқда.

«Урава Ред Даймондс» ўз майдонида «Шанхай СИПГ» билан беллашди. Ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилгани боис, япон клуби яримфиналга чиқди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» қайдномасига киритилмади.

Чоракфиналнинг қолган жавоб ўйинлари бугун ва эртага ўтказилади.

Осий Чемпионлар Лигаси 
1/4 финал, жавоб ўйинлари
16 сентябрь
Ас-Садд (Қатар) - Ан-Наср (Саудия Арабистони) 3:1
Голлар: Афиф (26), Ал-Ҳайдос (59), Бунижаҳ (83 пен) – Ҳамдаллоҳ (33)
Дастлабки ўйин: 1:2

17 сентябрь
Урава Ред Даймондс (Япония) – Шанхай СИПГ (Хитой) 1:1
Голлар: Ян Жунлинг (39 автогол) – Ванг Сенчао (60)
Дастлабки ўйин: 2:2

Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) – Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) 
Дастлабки ўйин: 0:0

18 сентябрь
Кашима Антлерс (Япония) – Гуанчжоу Эвергранд (Хитой)
Дастлабки ўйин: 0:0

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз