Узбек O'zbek
Неймар суд орқали ЕЧЛдаги дисквалификацияси муддатини қисқартирди
Сешанба, 17 Сентябр
2397

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Спорт арбитраж суди орқали Чемпионлар лигасидаги дисквалификациясини қисқартиришга эришди.

Мусобақанинг ўтган мавсуми нимчорак финалидаги «МЮ»га қа

рши ўйин ҳакамларини ҳақоратлагани учун учта ўйинга четлатилган футболчи эндиликда учта эмас, иккита учрашувни ўтказиб юборади.

У эртага Парижда «Реал»га қарши кечадиган дастлабки тур ўйини ва 2-турда «Галатасарой» майдонидаги баҳсни ўтказиб юборади. 3-турдаги «Брюгге» билан ўйиндан бошлаб ЕЧЛда яна майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Неймар бу мавсум илк марта 14 сентябрь куни Франция чемпионатининг «Страсбург» билан ўйинида майдонга тушиб, 92-дақиқада ўйиндаги ягона гол муаллифи бўлди. Бундан олдин эса Бразилия термаси сафида Колумбия (2:2) ва Перуга (0:1) қарши ўртоқлик баҳсларида қатнашиб, битта гол урган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз