Узбек O'zbek
Невилл у «МЮ»га келишини хоҳлайдиган уч футболчини айтди
Сешанба, 17 Сентябр
7893

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, ҳозир телевидениеда эксперт сифатида ишлаётган Гари Невилл твиттерда мухлислар саволларига жавоб қайтарди.

– «Арсенал» ўзига ишончсизлик ва ҳимоядаги хатолардан қандай қутулиши мумкин?
– Ўйинчиларни ўзгартириш орқали.

– Сиз «Манчестер Юнайтед»га олиб келишни истайдиган уч футболчи?
– Рафаэль Варан, Нголо Канте, Килиан Мбаппе.

– Бразилиялик футболчилардан ким кўпроқ ёқади?
– Ромарио.

– «МЮ» неча йилдан кейин чемпионлик учун кураша оладиган бўлади?
– Таркиб идеал тарзда кучайтирилган тақдирда энг камида 2021/22 мавсумида.

– Сиз бирга ўйнаган энг яхши ўнг қанот яримҳимоячиси?
– Дэвид Бекҳэм.

– Сиз бирга ўйнаган энг яхши ҳужумчи?
– Уэйн Руни.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз