Узбек O'zbek
«Барселона» ва «Реал» Европанинг энг яхши футболчиси учун курашади
Сешанба, 17 Сентябр
7353

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк келаси ёзда клубни тарк этиши мумкин.

AS`нинг хабар беришича, кейинги катта трансфер ойнасида 28 ёшли нидерланд учун «Барселона» ва «Реал» клублари кураш олиб боришни режалаштирган.

Эҳтимолий трансфер қанча қийматда амалга ошиши мумкинлиги маълум эмас, аммо нашрга кўра иккала клуб ҳам бу ҳимоячи учун «катта пул» тўлашга тайёр.

Август охирида УЕФА томонидан Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган ван Дейкнинг «қизиллар» билан битими 2024 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ томонлар ҳамкорлик муддатини узайтириш бўйича келишиб олишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз