«Барселона» яримҳимоячиси Анссумане Фатини жамоада узоқ муддат олиб қолишни мақсад қилган.
Catalunya Radio'нинг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» 16 ёшли футболчи билан шартномани 5 йилга узайтириш борасида келишиб олди.
Фатига 700 минг евро миқдорида бонус берилади. Агар у «Барселона Б»да мунтазам ўйнашда давом этса, унинг маоши йилига 300 минг евро ташкил этади. Асосий жамоада кўпроқ ўйнаса, бу қиймат 1 млн еврогача етиши мумкин. Дастлабки уч йилда унинг маоши 250 минг евродан ошиб боради.
Бундан ташқари «Барса» Фатининг ижарада ўйнаётган акаси Браима билан ҳам шартномани узайтиради.