Узбек O'zbek
Азамат Абдураимов Тошкентда ўтадиган U-16 Осиё чемпионати саралаши учун таркибни эълон қилди
Сешанба, 17 Сентябр
2418

18-22 сентябрь кунлари Тошкентда U-16 Осиё чемпионати-2020 саралашининг «B» гуруҳи баҳслари ўтказилади.

Бу гуруҳда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон жамоаларига қарши қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЎФА Азамат Абдураимов жамоасининг мазкур саралаш ўйинлари учун заявкасини эълон қилди. Таркибдаги барча футболчилар 2004 йилда туғилган.

Дарвозабонлар
Ҳусан Маҳмудов (Пахтакор)
Бекнур Пармонов (Насаф)
Асрор Кенжаев (Спартак)

Ҳимоячилар
Суннатила Поёнов (Пахтакор)
Азизжон Тошкенбоев (Локомотив)
Вазген Погосян (Пахтакор)
Миркомил Абдураззоқов (Пахтакор)
Кирилл Тодоров (Пахтакор)
Александр Зевадинов (Бунёдкор)
Элёр Юлбарсов (Насаф)
Тоҳир Тўхтасинов (Бунёдкор)

Яримҳимоячилар:
Мухритдин Пазилдинов (Пахтакор)
Абдуқодир Ҳусанов (Бунёдкор)
Алишер Хайруллаев (Насаф)
Диёр Иномов (Спартак)
Риан Исламов (Нефтчи)
Нодир Абдураззоқов (Чирчиқ ОЗК)
Пўлат Жумахонов (Пахтакор)
Асад Беглархонов (Пахтакор)

Ҳужумчилар
Облоёр Раҳматов (Нефтчи)
Сардор Хожибоев (Пахтакор)
Рустам Турдимуродов (Пахтакор)
Шаҳзод Акрамов (Насаф)

Барча ўйинлар соат 16:00да бошланади. Ўзбекистон ўсмирлар термаси иштирокидаги учрашувлар ЖАР стадионида, параллел равишдаги баҳслар ТТЙМИ стадионида ўтказилади.

18 сентябрь (чоршанба)
Ўзбекистон – Баҳрайн
Ҳиндистон – Туркманистон

20 сентябрь (жума)
Туркманистон – Ўзбекистон
ТТЙМИ стадиони. Баҳрайн – Ҳиндистон

22 сентябрь (якшанба)
Ҳиндистон – Ўзбекистон
Баҳрайн – Туркманистон

Саралашнинг жами 11та гуруҳида ғолиблар ва иккинчи ўрин эгаларидан энг яхши кўрсаткичга эга 4 жамоа бир йилдан кейин бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олади. Чемпионат мезбони ҳозирча номаълум ва агар мезбон саралашдан ўтган бўлса, энг яхши иккинчи ўрин соҳибларидан бешинчи жамоа ҳам турнирда қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ўсмирлар 2017 йилги саралашда беш жамоа орасида учинчи ўринни олиб, 2018 йилги Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз