Узбек O'zbek
Аллегри «Монако»ни бошқаришни истамади, у қайси клубдан таклиф кутаётгани маълум
Сешанба, 17 Сентябр
10988

«Милан» ва «Ювентус» клубларининг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Монако»ни бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда RMC хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, италиялик мутахассис «ПСЖ»дан таклиф кутмоқда. Франция чемпиони бош мураббий Томас Тухелни ишдан бўшатиши эҳтимолдан холи эмас.

«Монако» эса «Зенит» устози Лучано Спаллетти номзодига ҳам бефарқ эмаслиги айтиляпти.

Аввалроқ монегаскликлар клуби охирги бир йил ичида учинчи марта бош мураббийни ўзгартириши мумкинлиги, раҳбарият бу масалани октябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида кўриб чиқиши хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз