Узбек O'zbek
«Ювентус» қишда Искони сафига қўшиб олмоқчи
Душанба, 16 Сентябр
8055

«Ювентус» ҳамон «Реал» яримҳимоячиси Искога қизиқишини сақлаб турибди. Calciomercato нашри хабар беришича, туринликлар клуби қишки трансферлар вақтида 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун бор имкониятини ишга солмоқчи.

Иско Мадрид клуби сафида доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Бундан аввалроқ, ОАВда «Реал» испаниялик яримҳимоячиси трансферини 75 млн еврога нархлагани ҳақида хабар тарқалганди. Шунингдек, «Қироллик клуби» бу футболчисини арзонроққа қўйиб юбориши кўзда тутилган вариантлар ҳам бор.

Исконинг «Реал» билан ҳозирги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Иско «Реал»нинг икки ўйинида майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз