Узбек O'zbek
«Ювентус» фан-гуруҳларидан 12тасининг етакчилари ҳибсга олинди
Душанба, 16 Сентябр
2460

Италия полицияси «Ювентус» фан-гуруҳларидан 12тасининг етакчиларини қўлга олди, деб хабар бермоқда Tuttosport.

Нашрга кўра, улар айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда товламачилик қилиш, пул ювиш ва зўравонлик жиноятларини содир этишда гумонланмоқда.

Маълум бўлишича, «Ювентус» вакиллари бир йилдан кўпроқ вақт олдин полицияга расмий мурожаат билан чиққан.

Маълумот учун, Турин клуби 2017/18 мавсуми якунида фан-гуруҳларга берилган баъзи имтиёзларини бекор қилган, бу эса мазкур гуруҳлар аъзоларида норозилик уйғотган. Улар клубдан аввалги имтиёзларни қайтаришни талаб қилиб келишаётган эди.

Хабарга кўра, Италиянинг қатор шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат бўйича тинтув ишлари давом этмоқда. Жиноий гуруҳ билан алоқаси борлиги гумон қилинаётган 40 нафар шахс терговга тортилгани айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз