Узбек O'zbek
Виллиан: «Жамоада 6 йил ичида 5та мураббий ишлади. Лэмпардга кўпроқ вақт бериш керак»
Душанба, 16 Сентябр
1377

«Челси» яримҳимоячиси Виллиан шартномаси ва жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳақида гапирди.

«Лэмпард «Челси» ва Европанинг энг яхши футболчиларидан бири эди. Мухлислар уни йхши кўришади ва у клубни жуда яхши билади. 

Менимча, унга кўпроқ вақт бериш керак. Мен «Челси»да 6 йилдан бери ўйнайман, шу вақт ичида клубда 5та мураббий ишлади. Худди «Ливерпул» ва «Манчестер Сити»даги каби мураббийга 3-4 йил вақт бериш керак. 

Ўзим шу ерда қолишни истайман. Шартнома тугашига атиги 1 йил қолганини биламан, аммо «Челси»да ўйнаётганимни яхши ҳис қиляпман. Мен барчани яхши кўраман: мухлислар, клубда ишлайдиган ходимлар.

Эҳтимол, шартномани мавсум охирида узайтирармиз. Ҳозир бу ҳақда ўйлайдиган вақт эмас. Мен шунчаки ўз ўйинимни кўрсатишни ва жамоага ёрдам беришни истайман», – деб Виллианнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз