Узбек O'zbek
«Спартак» хўжайини бош мураббий Кононовнинг клубдаги келажаги масаласига ойдинлик киритди
Душанба, 16 Сентябр
1167

«Спартак» бош мураббийи Олег Кононов камида декабрга қадар ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда клуб хўжайини Леонид Федун маълум қилди.

ОАВда Кононов истеъфога сўраб ариза ёзгани ҳақидаги хабарларни рад этган Федун, «Спорт-Экспресс»нинг ёзишича, унинг декабргача истеъфога чиқарилмаслигини билдирган.

«У камида декабргача ишлашда давом этади. Камида. Уёғини декабрда кўрамиз», – деган «Спартак» хўжайини.

«Чемпионат.com» манбасига кўра, Кононов РПЛнинг 9-турида «Урал»дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг (1:2) раҳбариятга лавозимидан кетиш истагини билдирган, кейинроқ истеъфо юзасидан расман мурожаат қилган. Аммо Леонид Федун унинг аризасини рад этган.

Қайд этиш керак, 15 сентябрь куни «Спартак» бош директори Томас Цорн мухлислар билан учрашувда Кононов истеъфога чиқмаганини билдирган эди.

53 ёшли мутахассис Москва клубини ўтган мавсум охирларида қабул қилиб олганди. РПЛнинг ушбу мавсумида жамоа 9-турдан кейин 14 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз