Узбек O'zbek
«Реал» ёки «Барселона» мавсумни муваффақиятсиз ўтказса, Клоппни олиб келишга уриниб кўради
Душанба, 16 Сентябр
4731

«Реал» ва «Барселона» «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради АS.

Манбанинг хабарига кўра, 52 ёшли мутахассисга испан грандларининг бош мураббийлари – Зинедин Зидан ва Эрнесто Валверде ўрнини боса оладиган асосий номзод сифатида қаралмоқда. Испан жамоалари мавсумни жуда яхши бошламаганликалри сабабли немис мураббийини таклиф қилиш имкониятларини ўрганишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4-турдан сўнг «Реал» 8 очко, «Барселона» 7 очко тўплади.

Юрген Клопп «Ливерпуль»ни 2015 йил октябридан бери бошқариб келмоқда. У жамоа билан Чемпионлар Лиагаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган. Унинг Мерсисайд клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз