Узбек O'zbek
«ПСЖ»нинг ҳужум учлиги «Реал» билан ўйинда қатнашмайди
Душанба, 16 Сентябр
3652

«ПСЖ» чоршанба куни ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида «Реал»ни қабул қилади.

Marca`нинг маълум қилишича, мезбонлардан ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани жароҳат боис бу ўйинни ўтказиб юборади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам август охирида «Тулуза» билан ўйинда шикастланган эди.

Шу билан бирга, парижликларнинг яна бир ҳужумчиси Неймар ҳам «Реал»га қарши майдонга туша олмайди. У ўтган йили мусобақа нимчорак финалидаги «Манчестер Юнайтед» билан ўйинда ҳакамларни ҳақоратлагани учун дискалификация қилинган эди.

«ПСЖ» – «Реал» ўйини 18 сентябрь куни, Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз