Узбек O'zbek
«Монако» бир йил ичида учинчи марта бош мураббийни ўзгартириши мумкин
Душанба, 16 Сентябр
1946

«Монако» бош мураббийи Леонарду Жардим бир ойдан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин.

Get French Football News хабарига кўра, князлик клуби раҳбарияти октябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида португалиялик мутахассиснинг жамоадаги келажаги масаласини кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, жамоа Франция чемпионатининг янги мавсумида ҳамон ғалабасиз бормоқда. Жардим шогирдлари бешта турда учта мағлубият ва иккита дуранг билан ҳозир 19-ўринни эгаллаб туришибди.

«Монако» Леонардуни ўтган йилнинг октябрида ҳам бош мураббийликдан бўшатган, аммо орадан уч ой ўтиб у лавозимга қайтарилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз