Узбек O'zbek
Мане: «Салоҳ билан ярашиб олдик»
Душанба, 16 Сентябр
6239

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане жамоадоши Муҳаммад Салоҳ билан ярашиб олганини айтди.

«Салоҳ билан бўлган можаро? Бу футболда учраб турадиган воқеалар. Баъзан хатоларни жамоадошингни юзига айтишга тўғри келади. Аммо биз ярашиб олдик ва худди аввалгидек яхши дўстга айландик», — деб Мане сўзларини келтирмоқда Canal+.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 3-туридан ўрин олган «Бёрнли» - «Ливерпуль» (0:3) ўйинида Салоҳ қулай вазиятда турган Манега тўпни оширмаган эди. Шундан сўнг сенегаллик футболчи жамоадошига эҳтиросли тарзда эътироз билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз