Узбек O'zbek
Ибраҳимович навбатдаги ҳет-триги билан «Лос-Анжелес Гэлакси» рекордчисига айланди
Душанба, 16 Сентябр
4654

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS доирасидаги «Спортинг Канзас Сити»га қарши ўйинда (7:2) ҳет-трик муаллифи бўлди.

Бу – 37 ёшли шведнинг чемпионат ушбу мавсумидаги иккинчи ҳет-триги бўлди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 6та дубль ҳам бор.

MLS`нинг 2019 йилги мавсумида Ибраҳимович 25та ўйинда 26та гол уриб, «Лос-Анжелес Гэлакси»нинг рекордчисига айланди. Клубнинг бундан олдинги рекорди 2002 йилда 24та тўп киритган Карлос Руисга тегишли эди.

Айни пайтда Златан чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда боряпти. Пешқадам – «Лос Анжелес» яримҳимоячиси Карлос Веланинг ҳисобида 27та ўйинда урилган 28та гол бор.

«Лос-Анжелес Гэлакси» бундан аввал тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмай келаётган, иккитадан дуранг ва мағлубият қайд этган эди. Жамоа ғарбий минтақада 5-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз