Узбек O'zbek
Видео: Хитойда ўйиннинг сўнгги дақиқасида рабона усулидаги ғалаба голи урилди
Якшанба, 15 Сентябр
5975

Хитойнинг «Гуанчжоу Фули» клуби ҳужумчиси Эран Захави «Тяньцзинь Цюаньцзянь»га қарши кечган ўйинда ғаройиб гол урди (2:1). Ўйиннинг 90-дақиқасида исроиллик футболчи тўпни рақиб жарима майдони ичида қабул қилиб олди ва турган жойида айланиб рабона услубида тўпга аниқ зарба берди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Захави – Исроил терма жамоаси ҳужумчиси бўлиб, Евро-2020 саралашида у 9 гол урган ҳолда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Ушбу форвард 2016 йилдан буён «Гуанчжоу Фули» сафида тўп суриб келмоқда, у 2017 йилда Хитой Суперлигасининг энг самарали футболчиси (MVP - Most Valuable Player) сифатида тақдирланган. Захави турли йилларда «Маккаби» (Тель-Авив), «Палермо», «Хапоэль» (Тель-Авив) ва «Хапоэль» (Рамат-ха-Шарон) клублари сафида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз