Узбек O'zbek
Неймар мухлисларнинг ҳақоратига муносабат билдирди
Якшанба, 15 Сентябр
11582

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Страсбург»га қарши ўйиндаги (1:0) мухлисларнинг хатти-ҳаракатларига изоҳ берди. Баҳс олдидан мухлислар футболчига ҳуштак чалишди ва уни ҳақоратлашди.

«Мухлисларни яхши тушунаман ва улар учун қийин бўлганини биламан. Аммо ҳозир мен «ПСЖ» футболчисиман. Мухлисларга қарши бўлиш ниятим йўқ.

Ҳамма кетишни хоҳлаганимни биларди. Тафсилотларни айтишни хоҳламайман. Мен «ПСЖ» ўйинчиси сифатида майдонда боримни бераман», – деб Неймарнинг сўзларини келтиради Get Football News France.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз