Узбек O'zbek
Месси умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди
Якшанба, 15 Сентябр
1399

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси умумий гуруҳ билан бирга шуғулланишни бошлади.

Лекин у Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи  1-турида «Боруссия»га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли кам.

32 ёшли форвард янги мавсумда ҳали «Барселона»нинг бирорта ўйинида ҳам иштирок этмади ва бир ой давомида алоҳида тартибда машғулот ўтказди.

Бундан аввалроқ, «Барселона» тиббий хизмати Месси мавсумлар оралиғидаги йиғин вақтида болдир мускулларидан олган жароҳатини янгилаб олгани туфайли яна бир ой вақт майдонга туша олмаслиги ҳақида тарқалган хабарларни рад этганди.

Аргентиналик футболчи ўтган мавсумда «Барселона»нинг Ла Лигадаги 34 учрашувида иштирокэтган ва 36 гол урганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз