Узбек O'zbek
Ла Лига. «Атлетико» мавсумда илк бор мағлубиятга учради
Якшанба, 15 Сентябр
1554

Испания чемпионатининг 4-турига келиб «Атлетико»нинг ғалабали серияси барҳам топди. «Реал Сосьедад» меҳмони бўлган мадридликлар мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишди.

«Атлетико» мағлуб бўлганига қарамай, ҳозирча пешқадамликни сақлаб турибди. Агар эртага «Севилья» «Алавес» устидан ғалаба қозонса, Мадрид клуби 2-ўринга тушиб кетади. «Реал Сосьедад» очколари сонини 7тага етказиб олиб, 5-ўринга кўтарилиб олди.

Ла Лига, 4-тур

Реал Сосьедад – Атлетико 2:0

Голлар: Эдегор (58), Монреаль (61).
Реал Сосьедад: Мойя, Монреаль, Льоренте, Сальдуа, Элустондо, Эдегор, Мерино (Сурутуса, 83), Ойарсабаль, Субельдия, Порту (Янузай, 83), Исак (Виллиан Жозе, 73).
Атлетико: Облак (Адан, 66), Хименес, Савич, Лоди, Триппьер, Лемар (Льоренте, 46), Сауль, Витоло, Коке, Жоау Феликс (Корреа, 57), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Субельдия (45), Триппьер (51), Льоренте (60), Диего Коста (69).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз