Узбек O'zbek
Ансу Фати Ла Лига тарихига кирди
Якшанба, 15 Сентябр
4984

«Барселона»нинг 16 ёшли ҳужумчиси Ансу Фати Испания чемпионатининг 4-турида «Валенсия»га қарши ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди ва бир гол уриб яна бир голли узатма муаллифи бўлди. У Примера тарихида бир ўйинда гол+пас амалга оширган энг ёш футболчи бўлди. Фату ўтган турда «Вальядолид»га қарши ўйинда ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйганди.

Ансу Фати бунгача «Барселона»нинг XXI асрда туғилган ва чемпионат ўйинида майдонга тушган илк футболчиси бўлганди. У шунингдек, каталонлар клуби тарихига расмий ўйинда майдонга тушган энг ёш иккинчи футболчи сифатида кирган. Бу борада рекорд Висенте Мартинесга тегишди. У 1941/42 йилги мавсумда дебют қилганида 16 ёшу 278 кунлик бўлган.

«Барселона» «Валенсия»ни 5:2 ҳисобида енгди ва очколари сонини 7тага етказиб, чемпионат турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. Кейинги турда каталонияликлар клуби Мадридда «Гранада» меҳмони бўлишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз