Узбек O'zbek
Ўзбекистон U16 жамоаси иштирок этадиган Осиё чемпионати саралаши тақвими маълум бўлди
Шанба, 14 Сентябр
915

18 сентябрь куни Тошкентда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши ўйинлари бошланади.

Унда Ўзбекистон U16 жамоаси билан бирга Баҳрайн, Ҳиндистон ва Туркманистон ўсмирлари ҳам иштирок этишади.

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоа 2020 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўл олади. 2-ўринни эгаллаган 11та жамоадан 4таси ҳам шундай ҳуқуқни қўлга киритади.

U16 Осиё чемпионати-2020 саралаши
B гуруҳи, Тошкент 

18 сентябрь
16:00 | ТТЙМИ стадиони
Ҳиндистон – Туркманистон

16:00 | Жар стадиони
Ўзбекистон – Баҳрайн

20 сентябрь
16:00 | Жар стадиони
Туркманистон – Ўзбекистон

16:00 | ТТЙМИ стадиони
Баҳрайн – Ҳиндистон

22 сентябрь
16:00 | Жар стадиони
Ҳиндистон – Ўзбекистон

16:00 | ТТЙМИ стадиони
Баҳрайн – Туркманистон

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз